LIVERPUL.NET
КиришРўйхатдан ўтиш
Клопп: Супер ўйин кўрсатдик ва ғалаба қозондик

6 ОКТАБР, 19:17

Yangilik rasmi

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг 8-тури доирасида "Лестер" (2:1)га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Супер ўйин намойиш қилдик. Ўйин мобайнида темпни оширдик ва бу бизга асқотди. Бироқ "Лестер"нинг голидан сўнг бироз бўшашдик.

Пенальти борасида нима дейишим мумкин? Бу ҳаққоний бўлди. Умуман олганда, кўрсатган ўйинимиздан хурсандман. Омадимиз келди ва шу сабабли ғалаба қозондик.

Назаримда, биз уч очкога лойиқ эдик ва буни ҳақли равишда қўлга киритдик. "Лестер" ҳам ёмон ҳаракат қилгани йўқ. Улар ҳам очко тортиб олиш учун кураш олиб борди", - дея Клопп сўзларидан келтирмоқда BBC.

ЎҚИЛДИ: 30

БИЛДИРИЛГAН ФИКРЛAР
Umumiy: 1
© LIVERPUL.NET, 2019™
По всем вопросам: @JasOfficial